Лапорта "Атлетико" форварди Феликснинг ўйинлари унга ёқишини тан олди
29 мар 2022 10:12
Янгиликлар
Лапорта "Атлетико" форварди Феликснинг ўйинлари унга ёқишини тан олди
"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс ҳақида гапирди.
"У менга жуда ҳам ёқади, унинг агенти бу ҳақда билади. У ажойиб футболчи. Мен уни яхши кўраман. Гризманни унга алмаштириш имконияти бўлганмиди? Ҳа, бундай имконият кўрилганди. Биз Феликсни ўз сафимизга қўшиб олмоқчи эдик, аммо "Атлетико" у билан хайрлашишни хоҳламайди", - дейди Лапорта.
Феликс 2019 йилдан бери "Атлетико"да ўйнайди.
22 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар