Лаллана расман “Ливерпуль” футболчиси сифатида таништирилди
01 июл 2014 16:10
Янгиликлар
Лаллана расман “Ливерпуль” футболчиси сифатида таништирилди
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адам Лаллана расман “Ливерпуль” футболчисига айланди.
26 ёшли футболчи мерсасайдликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолади. “Қизиллар”нинг янги футболчиси 20-рақам остида ўйнайди.
“Мен ўз фаолиятимнинг янги босқичини бошлашимдан хурсандман, айниқса “Ливерпуль” сафида. Ишни бошлашни интиқлик билан кутяпман. Тез кўникиб кетишга умид қиламан. Жамоага бирор-бир янгилик қўша оламан деган умиддаман ва биз кўп ютуқларга эришамиз, чунки мен бу клубга фақат ютуқлар учун келганман” – дейди Лаллана.

Фикрлар