ЛаЛига раҳбари: "Роналду ва Неймардан кўра Месси чемпионатимиз учун қадрлироқ"
27 авг 2019 20:25
Янгиликлар
ЛаЛига раҳбари: "Роналду ва Неймардан кўра Месси чемпионатимиз учун қадрлироқ"
ЛаЛига президенти Хавьер Тебас ПСЖ форварди Неймарнинг Испанияга қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Неймар – жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири. У чемпионатимиз учун муҳим, лекин, уни асосий ўйинчи деб аташ нотўғри. Албатта, Неймарнинг келиши брендимизни кўтаришга ёрдам беради. Бироқ, Неймарни лиганинг энг керакли элементи (бўлаги) бўлади деб айтиб бўлмайди. Криштиану Роналду ҳам бундай бўлмаган. Мессига келадиган бўлсак, у чемпионат юзи ва унинг тарихий мероси ҳисобланади», – дейди Тебас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар