ЛаЛига. Бенземанинг дубли "Реал"га 3 очко келтирди

Eldor Akmurzayev
6 апр 2019, 21:10
Испания чемпионатининг 31-турида "Реал" ўз майдонида "Эйбар"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлими меҳмонлар фойдасига (0:1) якунланди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса "бланкосларнинг" франциялик ҳужумчиси Карим Бензема дубль қайд этиб, жамоасига муваффақият олиб келди. Мазкур зафардан сўнг, "Реал" 60 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўриндаги "Атлетико" билан орадаги фарқни 2 очкогача қисқартирди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›