

Рим клуби 27 ёшли испаниялик футболчини қишки трансфер ойнасида ижарага олишга тайёр.
Аррисабалага Испания терма жамоаси билан Қатардаги ЖЧга бормоқчи, шу сабаб мунтазам ўйин амалиёти олишга қизиқмоқда. Кепа "Челси"да 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, "Лацио"нинг амалдаги бош мураббийи Маурицио Сарри 2018/19 йилги мавсум "Челси"да испан билан бирга ишлаган.
"Челси" 2018 йилда Аррисабалагани Бильбаонинг "Атлетик" жамоасидан 80 млн евродан ортиққа харид қилиб, дунёдаги энг қиммат дарвозабонга айлантирган эди.



