"Лацио" президенти икки бор "Милан" ҳимоячиси Романьолининг агенти билан учрашди
24 мар 2022 17:10
Янгиликлар
"Лацио" президенти икки бор "Милан" ҳимоячиси Романьолининг агенти билан учрашди
"Лацио" "Милан" ҳимоячиси Алессио Романьоли билан шартнома имзоламоқчи.
Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда.
Римликлар президенти Клаудио Лотито икки бор эҳтимолий ўтишни муҳокама қилиш учун 27 ёшли италияликнинг агенти билан учрашди.
"Лацио" футболчига 5 йиллик шартнома ва йилига 3,2 миллион евро маош таклиф қилмоқда.
Романьоли 2021/22 йилги мавсум "Милан" таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. Ўйинчининг шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар