Ла Лига. Суарес турнирдаги 158-голини урди. Фақат 4 киши ундан яхшироқ натижага эришган
31 янв 2021 23:03
Янгиликлар
Ла Лига. Суарес турнирдаги 158-голини урди. Фақат 4 киши ундан яхшироқ натижага эришган
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионати 21-тури доирасидаги "Кадис" (4:2) билан ўйинда дублга эришди.
Уругвайлик футболчининг Ла Лигадаги голлари сони 158 тага етди. XXI асрда фақат 4 киши Суаресдан яхшироқ натижа қайд этган: Лионель Месси (453), Криштиану Роналду (311), Давид Вилья (184) ва Карим Бензема (179). "Атлетик Бильбао"нинг собиқ футболчиси Ариц Адурис ҳам Испания чемпионати баҳсларида 158 та гол уришни уддалаган.
Маълумот учун, 34 ёшли Суарес Ла Лигага 2014 йилнинг ёзида кўчиб ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар