Ла Лига президенти "Реал" ва "Барселона"ни танқид қилди
20 май 2023 15:16
Янгиликлар
Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Реал" ва "Барселона" клубларини испан клублари телевидение ҳуқуқларидан етарлича маблағ олмаётганидан шикоят қилганликлари учун танқид қилди.
"Миллий телевидениедаги клубларимиз Премьер-лига клублари билан бир хил пул ишлаб топадилар. "Реал" доимий равишда шикоят қилади, лекин уларнинг даъволари ҳақиқатга тўғри келмайди: улар Премьер-лига клублари каби кўп пул ишлашади. Шу боисдан ҳам "Реал" ва "Барселона" дунёнинг энг кўп даромад топаётган клублари рўйхатида етакчилик қилиб туришибди. Улар яна нимани хоҳлашларини билмайман", – деди функционер.
Аввалроқ Тебас Чемпионлар Лигасини ислоҳ қилишни таклиф қилган эди.
Фикрлар