UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  9 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Ла Лига. "Жирона" ўз майдонида Кастельянос орқали "Реал Мадрид"ни тор-мор этди Янгиликлар

Ла Лига. "Жирона" ўз майдонида Кастельянос орқали "Реал Мадрид"ни тор-мор этди

Ла Лиганинг 31-тури доирасидаги "Жирона" - "Реал" учрашуви якунланди.

Ла Лига. "Жирона" - "Реал Мадрид" 4:2

Голлар: Валентин Кастельянос 12', 24', 46', 62' - Винисиус Жуниор (Марко Асенсио) 34', Лукас Васкес (Винисиус Жуниор) 85'

"Жирона": 13. Пауло Гассанига, 4. Арнау Мартинес, 22. Сантиаго Буено, 15. Хуан Педро Альварес Техада, 3. Мигель Гутьеррес (16. Хавьер Эрнандес 89'), 18. Ориоль Ромеу, 20. Иан Коуту, 8. Виктор Цыганков (11. Валери Фернандес  72'), 23. Иван Мартин (36. Рикард Артеро 90+3'), 17. Родриго Рикельме (19. Рейньер 89'), 9. Валентин Кастельянос (7. Кристиан Стуани 72').

Захира: 1. Хуан Карлос, 26. Тони Фуидиас, 2. Бернардо, 25. Алекс Кальенс.

"Реал Мадрид": 13. Андрей Лунин, 2. Даниэль Карвахаль (17. Лукас Васкес 79'), 3. Эдер Милитао, 22. Антонио Рюдигер, 6. Начо Фернандес (12. Эдуардо Камавинга 52'), 15. Федерико Вальверде, 8. Тони Кроос, 10. Лука Модрич (18. Орельен Тчуамени 63'), 11. Марко Асенсио, 21. Родриго (24. Мариано Диас 79'), 20. Винисиус Жуниор.

Захира: 26. Луис Лопес, 43. Марио де Луис, 16. Альваро Одриосола, 31. Марио Мартин, 33. Серхио Аррибас, 5. Хесус Вальехо.

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор 37', Арнау Мартинес 43', Эдер Милитао 65'

Жирона

Валентин Кастельянос - 12', Валентин Кастельянос - 24', Валентин Кастельянос - 46', Валентин Кастельянос - 62'

Примера Дивизион . 31-тур

25/04/2023, 23:30

2
:
4
Тугади

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 34', Лукас Васкес - 85'

Стадион: Estadi Municipal de Montilivi, 13306 томошабин

Бош ҳакам: Javier Iglesias

45'
90'
12'  Валентин Кастельянос
12'  Мигель Гутьеррес
24'  Валентин Кастельянос
24'  Арнау Мартинес
43'  Арнау Мартинес
46'  Валентин Кастельянос
46'  Иан Коуту
62'  Валентин Кастельянос
72'  Валентин Кастельянос (Кристиан Стуани)
72'  Виктор Цыганков (Валери Фернандес)
89'  Родриго Рикельме (Рейньер)
89'  Мигель Гутьеррес (Хавьер Эрнандес)
90'  Иван Мартин (Рикард Артеро)
34'  Винисиус Жуниор
34'  Марко Асенсио
37'  Винисиус Жуниор
52'  Начо Фернандес (Эдуардо Камавинга)
63'  Лука Модрич (Орельен Тчуамени)
65'  Эдер Милитан
79'  Родриго (Мариано Диас)
79'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
85'  Лукас Васкес
85'  Винисиус Жуниор


90+3. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

Винисиус бир нечта футболчини алдаб ўтиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни бироз орқароққа узатди, бу вазиятда Васкес тўпни дарвозага йўллаб, гол урди!

85. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Лукас Васкес ҳисобни қисқартирди!

84. Жирона шаҳарчасида бугун байрам. Майдон эгалари шунчаки маза қилиб футбол ўйнашяпти. 

79. Узоқ вақт давомида яшил майдонда кўринмай кетган Мариано Диас ўйинга қўшилди :)

68. "Реал"нинг шашти ҳам тушиб кетди. 

Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Валентин Кастельянос бош билан дарвозага йўллади ва гол урди!

62. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Кастельянос "Реал" ҳимоясини сочиб юборди!

58. Ўйин ҳарорати анчагина юқори. Ҳар икки жамоа ҳам қатор ҳужумлар уюштирмоқда.

48. Кўп эҳтимол, бундай стартни "Реал" ҳам кутмаганди. Мадридликлар яна иккита гол фарқи билан орқада, хўш, буёғига нима қила олишади?

Мезбонлар бўлим аввалидаги дастлабки ҳужумдан унумли фойдаланишди. Ўнг қанотдан ерлатиб узатилган тўпни Валентин Кастельянос дарвозага йўллаб, гол урди!

46. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Кастельяносдан хет-трик!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

38. Родриго Рикельменинг зарбаси ноаниқ бўлди.

36. Мадридликлар ҳисобни қисқартириб олгач ҳужумлар сонини янада оширмоқда.

Ҳаволатиб узатилган тўпни Винисиус бош билан дарвозага йўллади ва гол урди.

34. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Винисиус ҳисобни қисқартирди!

33. Тўп назорати бўйича устунлик "Реал"да: 25% - 75%

30. "Реал" ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, мезбонлар "автобус" қўйишган, ҳозирча Мадрид буни ёриб ўта олгани йўқ.

Майдоннинг биринчи ярмидан узатилган тўпни Кастельянос олиб қўйди, бу вазиятда Милитао хато қилди, натижада Валентин гол уриб кетди!

24. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Кастельяносдан дубль!

22. Винисиус жарима майдончасига кириб бориб тўпни бироз орқароққа - Родригога узатди, унинг зарбаси эса ноаниқ бўлди.

15. Хўш, буёғига меҳмонлар нима қилишади? Камбэк кўрамизми, йўқми, фикрларингизни изоҳда қолдиринг!

Ажойиб комбинация якунида ҳаволатиб узатилган тўпни Валентин Кастельянос бош дарвозага жойлаб қўйди! 

12. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни очди!

10. Темп юқори эмас, икки жамоа ҳам ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча хавфли ҳужум кўрмадик. 

1. Илк дақиқаданоқ мадридликлар фаол. Дастлабки ҳужум якунида Родриго тўпни дарвозага йўллади, ҳимоячи қайтарди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика