Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди
21 ноя 2021 22:05
Янгиликлар
Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди
Гранада Луис Суарес - 34' |
Примера Дивизион . 14-тур 21/11/2021, 20:15 4
:
1
Тугади
|
Реал Мадрид Марко Асенсио - 19', Начо Фернандес - 25', Винисиус Жуниор - 56', Ферлан Менди - 76' |
Стадион: Estadio Nuevo Los Carmenes, 17460 томошабин
Бош ҳакам: Juan Martinez
"Гранада" – "Реал Мадрид" 1:4
Голлар: Марко Асенсио 19', Начо Фернандес 26', Луис Суарес 34', Винисиус Жуниор 56', Ферлан Менди 76'
20.15, «Нуэво Лос Карменес»
"Гранада": 1. Луис Максимиано, 17. Кини, 16. Виктор Диас (28. Рауль Торренте 58'), 6. Херман Санчес, 15. Карлос Нева, 21. Рубен Рочина (23. Хорхе Молина 49'), 4. Максим Гоналон (26. Исма Руис 48'), 14. Мончу, 10. Антонио Пуэртас (19. Анхель Монторо 46'), 9. Луис Суарес, 7. Альберто Соро (3. Серхио Эскудеро 78').
Захира: 13. Аарон Эскандель, 33. Adrian Butzke, 8. Ян-Брис Этеки, 20. Карлос Бакка, 18. Луис Абрам, 2. Сантьяго Ариас.
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 2. Даниэль Карвахаль, 6. Начо Фернандес, 4. Давид Алаба (5. Хесус Вальехо 83'), 23. Ферлан Менди, 10. Лука Модрич (22. Иcкo 78'), 14. Каземиро, 8. Тони Кроос (25. Эдуардо Камавинга 78'), 11. Марко Асенсио, 9. Карим Бензема (16. Лука Йович 78'), 20. Винисиус Жуниор (21. Родриго 71').
Захира: 13. Андрей Лунин, 26. Луис Лопес, 3. Эдер Милитан, 12. Марсело, 17. Лукас Васкес, 24. Мариано Диас, 27. Антонио Бланко.
Огоҳлантиришлар: Анхель Монторо 62', Иcкo 81'
90+3. Учрашув якунланди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
89. Молина бош билан ажойиб зарба берди, Куртуадан супер сейв!
83. Ўйин темпи анчагина тушди. "Реал" ўз етакчиларини захирага олди. Учрашув натижаси деярли маълум дейиш мумкин.
Каземиро Мендини олдинга бошлади. У дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятдан унумли фойдаланиб кетди.
76. ГОООООООООООЛ! Менди ҳисобни учтага ошириб қўйди!
69. "Гранада" устози Роберто Моренога ҳам қизил карточка кўрсатилди.
67. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Мончу қўполлик ишлатгани учун унга қизил карточка кўрсатилди. Мағлубиятга учраётган гранадаликларнинг аҳволи янада оғирлашди.
Бензема, Модрич ва Винисиус рақибнинг бир ҳимоячиси ва дарвозабони билан қолди. Бензема тўпни Модричга узатди, у эса Винисиусга, Жуниор бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
56. ГОООООООООЛ! Винисиус ҳисобни 1:3 кўринишига келтириб қўйди.
54. "Реал" шиддаткорликни янада оширмоқда.
48. Карвахалнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.
47. "Реал" бўлимни анча фаоллик билан бошлади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+1. Биринчи бўлим якунланди.
40. Хавфли вазият! Мезбонлар Куртуа қўриқлаётган дарвозаси томон кетма-кет икки бор зарба берди аммо ноаниқ. Ўйин шиддати ошмоқда.
Суареснинг чамаси 20 метрлардан ерлатиб берган зарбаси рекошет бўлиб дарвоза тўридан жой олди.
34. ГОООООООООООЛ! Луис Суарес ҳисобни қисқартирди.
31. Хавфли вазият! Бензема катта тезликда олдинга борди ва тўпни Асенсиога узатди. У тўпга улгуролмади, кейинги зарба эса дарвоза кирмади.
28. "Гранада" иккинчи голдан кейин анча фаоллашди. Бир қатор ҳужумлар уюштирмоқда жамоа.
Тўп бурчакдан узатилди ва Начо дарвоза томон зарба бериб ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.
26. ГОООООООООЛ! Начо ҳисобни иккитага оширди!
19. ГООООООООЛ! Асенсио ҳисобни очди.
12. Ўйин темпи бироз тушди. Жамоалар асосан майдон марказида ўйин ўтказишмоқда.
6. Энди ҳужум навбати "Гранада"да! Ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдончаси томон тўп узатилди, ушбу тўпни эса Алаба қайтариб юборли.
5. Бензема дарвозабонга босим қиляпти. Максимиано тўпни ерда олиб юрганда сал қолди хато қилишига...
3. Илу ҳужум мадридликлар ижросида бўлди. Асенсио тўпни ўнг қанотдан Бенземага узатди. Бироқ ҳужумчининг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.
1. Ўйин бошланди.
Ҳар икки жамоа вакиллари майдонга чиқиб келишмоқда.
- Учрашув Тошкент вақти билан 20:15 да старт олади.
Фикрлар