UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Эшитдик-да! Легионерларимиздан бири Олимпиадага бормайди  12 14:45Суперлига. Биринчи давранинг омадли трансферлари (ТОП 10)  2 14:23"Барселона" "Халл Сити" вингерини ижарага олмоқчи  0 13:57Погба Франция – Бельгия ўйинига таклиф этилди  0 13:30Руй Патрисиу "Рома"дан кетганини эълон қилди  0 13:07Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси кеча жамоа билан хайрлашди, у тез орада "Пахтакор" сафига қўшилади  11 12:42Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 12:19Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди  20 11:59"Бенфика" дарвозабонини Олимпиадага қўйиб юбормайди  0 11:33Италия терма жамоаси хавбеки: "Биз ҳақли равишда уйга йўл олдик"  4 11:05Тимур Кападзе Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг кимлигини маълум қилди  81 10:38Артета раҳбариятдан «Реал Мадрид» футболчисини сотиб олишни сўради  7 10:10Гарет Саутгейт: «Мен охиргача ғалаба қозонишимга ишонгандим»  20 09:43Икром Алибоев: «Чарчадим…»  12 09:16Копа Америка. Мексика учун мусобақа якунланди. Эквадор эса кейинги босқичда  9

Ла Лига. Бир киши кам бўлиб қолган "Барселона" "Валенсия"ни ютиб, "Реал"дан 10 очкога ўзиб кетди Янгиликлар

Ла Лига. Бир киши кам бўлиб қолган "Барселона" "Валенсия"ни ютиб, "Реал"дан 10 очкога ўзиб кетди

Испания чемпионати 24-тури доирасидаги баҳс тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Барселона – Валенсия 1:0 

20.15, «Камп Ноу»

Гол: Рафинья (Бускетс) 16'

Гол урилмаган пенальти: Ферран Торрес 55' (устун)

Барселона – тер Штеген, Араухо, Кристенсен, Кунде, Бальде, Сержи Роберто (Гарсия, 81), Бускетс, де Йонг (Кессье , 46), Рафинья (Анхель Аларкон, 87), Ферран Торрес, Фати (Маркос Алонсо, 61).

Валенсия – Мамардашвили, Тьерри Коррейя (Кастильехо, 62), Жемёрт, Озкажар, Хесус Васкес, Фулькье, Гильямон (Диакаби, 55), Мориба (Франсиско Перес, 62), Алмейда (Муса, 78), Лино (Клюйверт, 78), Дуро.

Четлатиш: Араухо (59)

Баҳс якунланди! "Барселона" муҳим 3 очкони қўлга киритди!

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Рафинья ўз ўрнини Анхель Аларконга бўшатиб берди.

86. Кессье ўз ҳаракатлари билан мухлисларни чўчитиб юборди. Франсиско Перес у билан тўқнашувдан кейин йиқилиб тушди. Аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини айтиб, бурчак зарбаси амалга оширилишини таъкидлади.

81. "Барселона"да ашмаштириш: Роберто ўрнига Гарсия тушди.

78. Ўйинни кучайтириш учун Лино ўрнига Жастин Клюйверт, Алмейда ўрнига Муса туширилди.

73. Франсиско Перес қулай вазиятни йўққа чиқардан деб турганимизда, у офсайдда эканлиги маълум қилинди.

67. Энди зарбалар бўйича статистикана назар ташлаймиз. Бунда ҳисоб – 13:8. "Барса" фойдасига.

62. "Валенсия"да 2 та алмаштириш: Тьерри Коррейя ўрнига Кастильехо, Мориба ўрнига Франсиско Перес баҳсни давом эттиради.

61. Оскар Эрнандес ўзгаришга қўл урмоқда. Ансу Фати ўрнига Маркос Алонсо туширилди.

59. Қизил карточка! Араухо Дурони сўнгги чора сифатида йиқитишга мажбур бўлди ва майдондан четлатилди.

56. "Барселона"дан навбатдаги ҳужум! Фатининг зарбаси устунга тегди.

55. Ууух! Ферран Торрес пенальтидан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

55. Гильямон ўрнига Диакаби ўйинга қўшилди.

53. Пенальти! Кунденинг зарбасидан сўнг Гильямон тўпни қўли билан ўйнади.

49. Бальде қанотдан тўпни ичкарига оширишни истади, аммо ҳимоячилардан бири хавфни бартараф этди.

48. Бугунги баҳсни томоша қилиш учун "Камп Ноу"га 89 664 нафар мухлис келибди. Шунчаки вау!

46. Френки де Йонг ўрнига Франк Кессье ўйинни давом эттирадиган бўлди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

45. Биринчи бўлимда 1 дақиқа қўшилди.

44. Илайш Мориба ҳимояга қамалиб олган собиқ жамоасини жазолаши мумкин эди. Унинг тепган тўпи дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

43. Бурчак тўплари бўйича ҳисоб — 3:0.

39. Ана холос! Лино тер Штегеннинг хатосидан унумли фойдалана олмади. У яқин масофадан дарвозани эмас, трибунани нишонга олиб, вазиятни кўкка совурди.

37. Маълумот ўрнида, агар бугун Серхио Бускетс, Франк Кессье, Рафинья ва Ферран Торрес сриқ карточка олса, "Атлетико"га қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

34. Ууух! Хесус Васкеснинг узатмасидан сўнг Тьерри Коррейя бош билан зарба берди, тўп сал ноаниқ кўриниш олди.

32. Ҳар доимгидек тўпга назорат қилиш бўйича статистикада "Валенсия" эмас, "Барселона" олдинда :)

30. Сержи Роберто Уго Гильямонга нисбатан қоидани бузди.

25. Бугун Хавининг ўрнини билдирмасликка уринаётган ёрдамчи мураббий – Оскар Эрнандес

22. "Барселона" бош мураббий сариқ карточкалари сони (5 та) кўпайиб кетгани боис бугун жамоасига бевосита майдон четида ёрдам беролмаяпти. 42 ёшли мутахассис бугунги баҳсни трибунада кузатмоқда.

18. Зарба! Ансу Фатининг зарбасидан кейин Гиорги Мамардашвили сергак турганини исботлади.

16. ГООООООООООЛ! Бускетснинг қойилмақом узатмасидан сўнг уддабурон Рафинья бош билан дарвозани ишғол қилди, бу ҳолатда меҳмонлар посбони Мамардашвили ожиз қолди – 1:0! 

11. Френки де Йонг шерикларини қулай пас билан таъминламоқчи бўлди, бироқ рақиб ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, тўпни узоқалиштиришди.

8. Зарба! Френки де Йонгнинг зарбасидан кейин тўп тўғри бориб Гиорги Мамардашвилининг қўлларига бориб тушди.

5. Самуэль Диас Лино яхши узатмани қабул қилиб олди ва дарвозабонни алдаб ўтиши мумкин эди. Аммо унинг марказ томон йўналтирган зарбасига куч етишмади ва тер Штеген хавфни бартараф қилишда қийналмади.

1. Бош ҳакам Хавьер Альберола Рохас учрашувни бошлаб берувчи ҳуштакни чалди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишди. Старт яқин!

- "Кўк-анорранглилар" 7 очколик фарқ билан Испания Ла Лигасида етакчилик қилмоқда. "Валенсия" эса хавфли зонада юрибди. "Камп Ноу" эгалари бугунги баҳсда фаворит сифатида ҳаракат қилади.

- Учрашув Тошкент вақти билан 20:15 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Барселона" ўз уйида "Валенсия"ни қабул қилади. Мазкур беллашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика