Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Атлетик"ни мағлуб этди
23 янв 2023 02:53
Янгиликлар
Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Атлетик"ни мағлуб этди
"Атлетик Бильбао" — "Реал Мадрид" 0:2
Гол: 0:1 – 24 Бензема, 0:2 – 90 Кроос.
Атлетик – Унаи Симон, Де Маркос (Лекуэ, 76), Вивиан, Паредес, Берчиче, Весга (Рауль Гарсия, 86), Сансет (Муниаин, 67), Саррага (Эррера, 67), Уильямс, Беренгер (Гурусета, 67), Уильямс.
Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Рюдигер, Милитао, Менди, Себальос (Кроос, 85), Вальверде, Камавинга, Бензема, Асенсио (Модрич, 73), Винисиус Жуниор (Родриго, 83).
Огоҳлантиришлар: Берчиче (50), Вивиан (58), Камавинга (62), Винисиус Жуниор (79), Эррера (88).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кроос Родригонинг узатмасини тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди!
84. Мезбонлар саноғи ва охири йўқ ҳужумлар ташкил этмоқда.
78. Иньяки гол урди, ҳакам эса тўпни дарвозабон ўйинга киритиши лозимлигини таъкидлади.
73. Модрич майдонга тушишдан аввал оиласининг сурати туширилган ҳимоя воситасини ўпиб қўйганининг гувоҳи бўлдик.
70. Ника жуда яқин масофадан зарба йўллади, "Атлетик" мурабиийига ўйиндан кейин ёш болаларни сўкмасликни маслаҳат бериб қоламиз.
66. Асенсиога зарба беришда Бенземанинг ўнг оёғи етишмади.
59. Начо дастлаб ўнг оёқда зарба берди, дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга чап оёқда зарба берди, дарвозабон яна қайтарди, кейин эса ҳимоячи танасининг қайси қисми билан зарба беришни ўйлаб олгунча ундан тўпни олиб қўйишди.
55. Вальверди қанотда машҳур эртакдаги сингари айиқдан қочдим, бўридан қочдим, ярим ҳимоячидан қочдим, сендан қочиш ҳеч гапмас дея ҳимоячидан ҳам ўзиб кетиб, марказга тўпни узатди, бироқ Бензема эртакнинг давомини барбод қилди.
50. Юрий Асенсиодан сариқ рангдаги тўпни олиб қўёлмади, бироқ унинг ҳаракатлари беҳуда кетмади: ҳакам унга сариқ рангдаги карточкани туҳфа этди.
47. Иньяки Уильямснинг зарбасини кўрганингизда, ўзимизнинг футболчиларни сўкмайдиган бўлардингиз.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида турибди. Биринчи бўлимда битта гол гувоҳига айландик. Албатта, бундан-да кўпроғини кутганлар учун Тушлар таъбири китобини ўқишни маслаҳат бераман. Бироқ ур-йиқит, шиддатли ўйин турганда, иккинчи таймни ташлаб қўйиб бўлмайди.
45. Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар кийиниш хонасига, биз эса ухлаб қолмаслик учун ювиниш хонасига йўл оламиз.
44. Уильямс ва Винисиус елка уриштириш беллашувида қатнашди. Якунда эса ҳакамнинг ҳуштаги ғолиб чиқди.
34. Нико сўнгги икки ҳаракати билан икки марта тўпни йўқотди. "Атлетик" мураббийи эса унга кийиниш хонасида айтадиган сўзларини қоғозга ёзиб қўйди.
28. Вальверди узоқ масофадан кучли зарбаларини йўллашни бошлади. Симон эса гол эҳтимоли юқори бўлмаган зарба учун бирор тана аъзосини синдириб олишни хоҳламагани сабабли тўпга ҳаракат ҳам қилмади.
24. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бензема ҳисобни очди. Асенсио жарима майдони ичида ўзи билар-билмас ҳолда шеригига узатма берди, Карим эса чап оёқда аниқ тепди, Симон эса нигоҳлари билан тўпни ўз манзилига кузатиб қўйди.
22. Винисиус шеригига ўзгача пас берди, аммо унинг узатмасини стадионга ташриф буюрган салкам 50000 кишининг 49999 таси тушунмади.
20. Маркос Асенсио чиройли финт ишлатди, "Атлетик" футболчиси эса бунга жавобан чиройли гавда қўйиб, финт соҳибини майдонга ағанатди.
17. Нико Камавинганинг айтишга кулгили бўлган нуқтасидан тўпни олиб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади ва Куртуани яна отилишга мажбур этди.
14. Никонинг пасини акаси тўхтата олмади. Нико эса ичида "Братан, ..." деб қўйди кўринишидан.
10. ЗАРБА! Паредес Куртуани ўз ҳисобига сейв ёзишга мажбур қилди.
7. Бензема Менденинг пасидан сўнг чап оёқда дарвоза ортидаги мухлисларга салом йўллади.
5. "Атлетик" футболчиси Начони тиз чўктирди. Ҳакам эса испаниялик ҳимоячининг тилагини амалга оширди.
3. Нико катта тезликда қанотдан олдинга бориб, жарима майдонига тўпни оширди, бироқ ўгирилиб қараса, майдон тугаб қолган экан.
2. Мезбонлар дастлабки дақиқаларданоқ олдинга ташланишди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. Байроқча ёнидан узатилган тўпни эса мадридликлар даф қилишди.
1. Учрашув бошланди. Ухлаб қолиш бўлмасин.
Хабарингиз бўлса, бироз аввал мадридликларнинг азалий рақиблари ўз майдонида ғалаба қозониб, очколари сонини 44 тага етказиб олди. Шу боис, бугун шофёр биродарларимизга метан газ ва бензин қанчалик зарур бўлса, "Қироллик клуби" учун ҳам ғалаба қадри шунга тенг. Бироқ "Атлетик" ҳам туҳфа тортиқ қиладиган анойилардан эмас.
Саломим сўлим-сўлим,
Ноутбукда икки қўлим...
Ассалому алайкум, ухламасдан чироқ, эҳтимол, шам ёруғида бизни кузатаётган футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида Бильбаодаги аренадаги баҳсни биргаликда кузатиш билан биргаликда сизни зериктирмасликка ҳаракат қиламиз.
Фикрлар