UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  155 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  59 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  36 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти? Янгиликлар

КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти?

ЖЧ-2026 саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ҳеч бир детални кўздан қочириб бўлмаяпти.

Эндиликда ҳар бир воқеани синчиклаб кузатиб боришга мажбурмиз. Гуруҳдаги рақибимиз КХДР (Шимолий Корея) терма жамоасининг навбатдаги уй учрашувини Лаосда эмас, балки Саудия Арабистонида ўтказиши қатор гап-сўзларга сабаб бўлишда давом этмоқда.

Гап аслида КХДРнинг қаерда ўйнашида эмас, гап уларнинг рақиби кимлигида. Шимолий Корея шу пайтгача учта уй учрашувини Лаос пойтахтида ўтказди. Шимолликлар Қатар, Эрон ва Ўзбекистон билан Лаосда кураш олиб борди. Лекин БАА билан ўйинга келганда бу жамоа Лаосда ўйнамайдиган бўлди ва ундан кўра Саудия Арабистонида жойлашган "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадионини танланди.

Бизнинг ҳайронлигимиз нимада? Ҳамма қатори БАА терма жамоасининг Лаосга бормаслигида. Чунки биз 13 очко тўплаган бўлсак, БАА 10 очко билан изма-из таъқиб қиляпти. БАА биздан ўзиб кетишини хоҳламаймиз, шу боис нафақат ўзимизга, балки рақибларимизга боғлиқ бўлган ҳар бир деталга эътибор беришга мажбурмиз. Ҳаммасига шунчаки кўз юмиб тура олмаймиз.




КХДР - БАА учрашуви Лаосдан Саудия Арабистонига кўчирилгач, кўпчилик бунда БААнинг қўли бор, улар ўзларига осон бўлиши учун Шимолий Кореяни кўндиришди, керак бўлса стадион топиб йўлкира харажатларини ҳам қоплаб беришади дея тахмин қила бошлади. Энди бу фақат гап-сўзлар холос. Аслида ўйин кўчирилишининг сабаби бошқа ёқда экан.

Гап шундаки, 20 март куни Лаос ҳам ўз майдонида ўйнайди. Шри Ланка терма жамоаси билан бўладиган ўртоқлик учрашуви худди шу кунга қўйилган. Мамлакат пойтахтида халқаро даражадаги учрашувни қабул қила оладиган стадион битта шекилли Лаос ўз уйида ўйнашини билгач, КХДР зудлик билан бошқа вариант қидиришга тушди. Натижада яна бир бетараф майдон сифатида Ар Риёддаги стадион танланди.

Қоидага кўра, терма жамоаларга ОФК стадион топиб бермайди. ОФК фақат стадионларни қабул қилади ва ўйин ўтказса бўлиши ёки бўлмаслигини айтади.  Яъни, бу ўринда ОФК Лаосга ҳеч қанақа ёрдам бермаган. БАА шимолликларнинг қулоғига шу яқин атрофда яхши стадион бор, шу ерга келиб ўйнанглар деб шипшитиб қўйган бўлиши мумкинми? Мумкин. Ҳар ҳолда бу вазиятда ҳар қандай гумон хаёлга келади.

Уй ўйинларини бир давлатдан бошқасига кўчириш янгилик эмас. Масалан, "B" гуруҳидаги Фаластин биринчи уй учрашувини Малайзияда (Иорданияга қарши), иккинчи уй учрашувини Қатарда (Қувайтга қарши) ва учинчи уй учрашувини Иорданияда (Жанубий Кореяга қарши) ўтказди. Учта уй учрашувида уч хил стадиондан фойдаланди. Фаластин терма жамоаси чеклов ва тақиқ сабаб ЖЧ саралаш баҳсларини ўз майдонида ўктаза олмаяпти, шу боис ҳар гал стадион қидиришга мажбур бўлмоқда.

ОФК наздида терма жамоалар бундай вазиятда нейтрал стадион топса бўлгани. Қайси ўйингоҳни афзал деб билиш эса мезбон жамоанинг ўзига боғлиқ. Яна Шимолий Корея мавзусига қайтамиз. Бу жамоа 20 март куни Қатар меҳмони бўлади, шундан сўнг Саудия Арабистонига парвоз қилиб, БАА билан ўйинга тайёргарлик кўради. Яъни бу ўринда КХДРнинг нима сабабдан Ар Риёдни танлашига мантиқ бор. Иккала ўйин орасидаги вақт беш кун эканини инобатга олсак, жамоа ортиқча толиқиб қолмаслиги учун ҳам Саудия вариантини танлаган деса бўлади.

ОФК терма жамоалар олдига "бетараф майдон" талабини қўйдими, муҳими ўйин бошқа мамлакатда ўтказилса бўлгани. Бу ўринда яна бир жиҳатни келтириб ўтамиз: биринчиси, ўйин рақиб жамоа мамлакатидаги стадионлардан бирида ўйналмайди ва иккинчиси ўйин Осиёдан ташқари ўтказилмайди. Яъни нейтрал стадион деганда ОФКга аъзо мамлакатлардан бирининг ўйингоҳи бўлиши шарт.




Бунинг сабаби шуки, Фаластин терма жамоаси Жазоирда ўйнашни хоҳлади, Шимолий Корея ҳатто Туркия вариантини танлади. Лекин ОФК бунга кўнгани йўқ. Жамоаларга ОФКга аъзо давлатлардан бирида ўйин бўлиши керак деб тушунтирилди. Қолаверса, бетараф майдонда ўйнаётган жамоалар фақат Шимолий Корея билан Фаластин эмас. Ливан, Сурия, Афғонистон терма жамоалари ҳам бошқа стадионларда уй учрашувларини ўтказиб келмоқда.

Хуллас, шунақа гаплар. Биз яхшиси ўз ўйинимиз ҳақида ўйлай қолайлик. Қолган тўртта учрашувда ижобий натижа қайд этиб, камида иккинчи ўриндан пастга тушмасак - марра бизники. Шунда КХДР терма жамоасининг уй учрашувини қаерда ўтказиши-ю, БАА қанча очко тўплаганининг умуман аҳамияти қолмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

+3   
19 мар 15:31:19
Зинуp
Энг ёмони Эрон ютказиб бермаса булди Баага
+3   
19 мар 14:39:29
Vatandoshingiz
КИРГИЗИСТОННИ ХАМ ОСОНЛИКЧА ЮТА ОЛМАЙМИЗ
+2   
19 мар 16:08:33
Futbol Uchun
Барибир хам хаммаси ўз қўлимизда БАА рақибларимизга мухлислик қилишдан ва ўзлари ҳам ғалаба қозонишдан бошқа иложи йўқ.
+2   
19 мар 15:30:32
Shavkat Xamzaliyev
Усирокка арпа уни бахона босиб уйнаш керак имкониятимиз бор хар хил хотин чалиш гаплар керакмас эрондан тортиб баагача итариш керак булди жон куйдириб уйнаш керак
+1   
19 мар 16:08:29
Азим Исмаилов
Яна Уша фолбинлик баа нима килса килавермайдими ман нарсага хайронмае
Турнир бошланмасдан хамма асосан жогкуяр журналистар Катар хаммани сотиб олади у килади бу килади миш миш таркатганди нима булди хеч нарса булмади энди хамма Баа у килади Бу килади деб миш миш таркатиляпти
Энг емони кхдр хамма уйинларни уйнаши керак агар уйнамаса 6 очкомиз осмонга учиб кетади шу тугрисидаги уйлаш керак
+1   
19 мар 15:07:38
Ўзбек футболининг муҳлиси
Нимага энди айнан БАА билан ўйинда ўртоқлик учрашуви бўлади, Ўзбекистон ўйнаганда ҳам ФИФА кунлари бўлган ва нега ўшанда ўртоқлик ўйинлари ўтказилмаган? Ёки ўшанда Лаосга рақиб топилмаганми? Қисқаси, агар БАА ютадиган бўлса қандайдир келишув бўлган бўлади?
+1   
19 мар 14:16:34
Адхамжон Низамов
Юкорида Киргизия билан булиб утган уйинлар натижасини курдик.Лекин хозирда киргиз футболи анча усган.Лекин бизни футбол хам усди.Шунинг учун чалгимасдан, ракибни хурмат килган холда, йирикрок хисобда ютишимиз керак.Олга,"Ок, бурилар"
+1   
19 мар 14:03:16
Soccerland777
Ўзбекистон - Қирғизистон (6:2, 3:0, 3:0, 6:0, 4:0, 3:0, 5:0, 3:1, 3:1, 4:1, 3:2)
11 ўйин, 11 ғалаба
тўплар нисбати
42-7
+1   
19 мар 13:58:36
TEMUR
Qoʻlingdan kelsa BAAni yorib tasha qayerda oʻynashsa oʻynashsin keyin
+1   
19 мар 13:52:33
Абдулазиз Кодиров
Олдин киргизистонни ютайлик......
+1   
19 мар 13:48:49
Абдулазиз Кодиров
Лаосдаги стадион зайнитлигини уйин шу учун Саудияга кучирилишини оддий килиб тушунтирса бизани халк тушунади.
+1   
19 мар 13:44:42
nodir sharipov
Sayfuddinovich86 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Birinchi maqolani yozishdan oldin o‘ylash kerak edi? "Nima uchun?" deb miyadan so‘rash kerak ))) Zo‘r mavzu topdim, biiir PR qilay, hech kimning aqli yetmagan jihat ekan... vhk deb o‘ylovdi, parot bo‘ldi )))
Mana shu kommentda aytilgan gaplarda jon bormi deymanda.
+1   
19 мар 13:22:35
Akmal Qaxorov
Hammasini bilarkansiz vahima qilib nima qilasiz.Biznikilar ortiqcha gap so'zni yig'ishtirib ham Qirg'iz va Eronni yutsin deyarli masala aniq bo'ladi
+1   
19 мар 13:19:52
Sayfuddinovich86
Birinchi maqolani yozishdan oldin o‘ylash kerak edi? "Nima uchun?" deb miyadan so‘rash kerak ))) Zo‘r mavzu topdim, biiir PR qilay, hech kimning aqli yetmagan jihat ekan... vhk deb o‘ylovdi, parot bo‘ldi )))
   
19 мар 22:44:36
{ CHELSEA }
Yana oʻsha mavzuni chaynashni boshlandi...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика