"Кувайт СК" – "Насаф" учрашувини ким бошқариб боради?
18 сен 2024 17:26
Янгиликлар
"Кувайт СК" – "Насаф" учрашувини ким бошқариб боради?
ОЧЛ-2 1-тури доирасидаги "Кувайт СК" – "Насаф" баҳсини Саудия Арабистонидан бўлган ҳакамлар бошқариб боришади.
Учрашув бош ҳаками этиб Мажид Муҳаммад Ал Шамрани тайинланган. Унга қанотларда Ҳешам Муҳаммад Ал Рефаеи ва Умар Али Алжамол ёрдам беради. Захира ҳакам сифатида Клиффорд Постанес Дайпуят (Филиппин) ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси этиб Холид Рашид Салим Абдулла Алаллан (Баҳрайн) тайинланган. Учрашувда Волид Муҳаммад Муса Тоҳир Алблуши (БАА) комиссарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Кувайт СК" – "Насаф" ўйини бугун 21:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар