UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  0 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  13 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  6 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6

Куртуа: "Олтин тўп"ни қўлга киритиш дарвозабон учун имконсиздир" Янгиликлар

Куртуа: "Олтин тўп"ни қўлга киритиш дарвозабон учун имконсиздир"

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Яшин совринини қўлга киритгани ҳақида фикр билдирди.

"Мен "Реал"даги жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Бу жамоанинг бир қисми бўлиш – ақл бовар қилмайдиган туйғу. Ўтган мавсум қойилмақом ўтди. 

Бу совринни ютиш мен учун шарафдир, айниқса, мендан ташқари унга даъвогарлик қиладиган ҳеч ким бўлмаса. 

"Олтин тўп"ни қўлга киритиш дарвозабон учун имконсиздир. Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғолиб бўласиз, жамоа сейвларингиз эвазига ғалаба қозонади – сиз эса бор-йўғи еттинчи ўринга жойлашасиз. Дарвозабонлар учун алоҳида соврин яратганингиз учун раҳмат. 

2018 йилда Белгия билан Францияга ютқазгандик. Умид қиламанки, Қатарда омад кўпроқ бизга кулиб боқади. Бизда ажойиб жамоа бор, мен Жаҳон чемпионатида муҳим роль ўйнашни кутмоқдаман", – деди Куртуа.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика