UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  2 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  4 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  8 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  11 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

Кундалик №3. Сафимиз биттага кўпайди Янгиликлар

Кундалик №3. Сафимиз биттага кўпайди

23 декабрда келиши кутилган Азиз Ҳайдаровга клуб мураббийлари эртароқ рухсат беришди ва у 4 кун аввал терма жамоа ихтиёрига етиб келди.
Ярим ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоаси билан машғулотларни ўтказиб туриб, "Ал Шабаб" - "Ал Айн" ўйинига бирровга бориб келади. Мазкур ўйинда "Ал Шабаб"га омад тилаймиз.

Машғулотлар яна "Ал Васл" клубига қарашли майдонда бўлиб ўтди. Тоннгисида тўп билан ишланмади. Футболчиларимиз машғулотга кетишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, рус ва ўзбек тилида гаплашаётганимизни кўрган бир киши, Ўзбекистондан келганимиз билан қизиқди. Кейин билсам, у қозоғистонлик сайёҳ экан. Бу Ўзбекистоннинг миллий терма жамоаси эканлигини билгач, Миржалол Қосимов билан қизиқди. Ўзи "Тараз" мухлиси экан, Фарҳод Тожиевни эслай олмади. Аммо Улуғбек Бақоевни жуда яхши танишини айтди. Унинг айтишича Бақоевни Қозоғистон чемпионатида тутган ўрни жуда катта, унча мунча легионер унга тенг келмаган ва узоқ мавсум бир савияда тўп тепмаган.



Тўлиқ терма жамоа билан бирга бўлаётганлигим боис, атрофга разм солишга вақт йўқ. Аввалги кундаликлар нима учун воқеаларга бой бўлганди, деярли ҳар куни бирон-бир тадбирда иштирок этаётган эдик. 3 кундан бошлаб футболчиларимиз билан интервью қилишни бошлаб юбордим. Илк меҳмон Шавкат Муллажонов бўлди. "Шава" Анзур Исмоилов билан бир хонада турибди. Анзур билан "Пахтакор"да икки йил бирга ишлаганмиз. Зўр бола, анча босиқ. Интервьюдан аввал бироз ҳазиллашдик, уердан-буердан гаплашдик.



Терма жамоанинг кундалик режаси шундай: Нонушта - Машғулот - Тушлик - Уйқу учун 2 соат - машғулот - тунги таом ва яна уйқу... Кўчага чиқишга вақт йўқ, шундай экан баъзи бировлар, булар дам олиб юрибди деб асабга ўйнамасалар бўларди. Коментга қўшиб, ўзлари ўчиб кетганлар сўнгги пайтларда кўпайиб кетяпти. Биз учун шу керак деб ўйлайсизми?



Қайси футболчини телефонига қараманг, барчасида кўк рангли фонга кўзингиз тушади. Нима экан бу деб яқинроқ қарасангиз, "CA" бўлади.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика