

"Келажагим борасидаги саволга аниқ жавоб бера олмайман. Чунки, бу менинг қўлимда эмас. Аммо барибир якунда мураббий айбдор бўлади.
Ўйинда яхши ҳаракат қилган вазиятларимиз кўп бўлди. 0:2 дан сўнг муаммолар кўпая бошлади. Икки маротаба гол уриш имконимиз бўлганди. Биз самарадорлик бўйича ютқаздик, ўйин бўйича эмас.
Жамоада кўп нарса ўзгармоқда, кўп футболчилар етишмаяпти, ҳозир шундай давр. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз", - деди Куман.



