UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  0 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Шўртан" "Арал"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" қўшимча бўлимларга мурожаат қилишди  3 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  20 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   6 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  11 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2

"Кучли-бешлик": Охирги 10 йилликдаги барча чемпионлар ФОТО Янгиликлар

"Кучли-бешлик": Охирги 10 йилликдаги барча чемпионлар ФОТО

Европанинг энг кучли лигаларидаги охирги 10 йилликнинг барча чемпионларига назар соламиз.

Сўнгги 10 йилликда энг кўп чемпион алмашган чемпионат бу Франция 1 Дивизиони саналади. Франция чемпионатида охирги 10 йилда 6 хил жамоа чемпионликка эришган. ПСЖ эса бу орада энг кўп чемпионликка эришган жамоа ҳисобланади. Парижликлар сўнгги 10 йилликда 5 маротаба чемпион деган шарафли номга эга чиқишган.

Англия премьер лигасида эса бу кўрсаткич 4тани ташкил этади. "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Челси" 3 маротабадан чемпионлик унвонини қўлга киритган бўлса, 1 бор "Лестер" чўққига чиқишга муваффақ бўлган. Қолган лигаларда, яъни Ла Лига, А Серия ва Бундеслигада эса сўнгги 10 йилликда уч маротабан ўзгарган.

Ла Лигада "Барселона" охирги 10 йилда 7 марта чемпион бўлган.

А Серияда эса бу натижани "Ювентус" қайд этган. Туринликлар кетма-кет 7 йилдан буён Италияда тенгсиз бўлиб келишмоқда.

"Бавария" эса Бундеслигада охирги 10 йилликдаги энг кўп чемпион бўлган жамоа саналади. Мюнхенликлар ҳам "Барселона" ва "Ювентус" сингари 7 бор тенгсиз бўлишган.


Қуйида "кучли-бешлик"даги охирги 10 йилликнинг барча чемпионлари билан танишинг:

Англия премьер лигаси:
2018: "Манчестер Сити"
2017: "Челси"
2016: "Лестер"
2015: "Челси"
2014: "Манчестер Сити"
2013: "Манчестер Юнайтед"
2012: "Манчестер Сити"
2011: "Манчестер Юнайтед"
2010: "Челси"
2009: "Манчестер Юнайтед"


Италия А Серияси:
2018: "Ювентус"
2017: "Ювентус"
2016: "Ювентус"
2015: "Ювентус"
2014: "Ювентус"
2013: "Ювентус"
2012: "Ювентус"
2011: "Милан"
2010: "Интер"
2009: "Интер"


Испания примероси (Ла Лига):
2018: "Барселона"
2017: "Реал"
2016: "Барселона"
2015: "Барселона"
2014: "Атлетико"
2013: "Барселона"
2012: "Реал"
2011: "Барселона"
2010: "Барселона"
2009: "Барселона"


Германия Бундеслигаси:
2018: "Бавария"
2017: "Бавария"
2016: "Бавария"
2015: "Бавария"
2014: "Бавария"
2013: "Бавария"
2012: "Боруссия" Дортмунд
2011: "Боруссия" Дортмунд
2010: "Бавария"
2009: "Вольфсбург"


Франция 1 Дивизиони:
2018: ПСЖ
2017: "Монако"
2016: ПСЖ
2015: ПСЖ
2014: ПСЖ
2013: ПСЖ
2012: "Монпелье"
2011: "Лилль"
2010: "Марсель"
2009: "Бордо"

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика