Куадрадо "Милан"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
25 июл 2016, 14:37
"Челси" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Олдинроқ ўтган мавсумни "Ювентус"да ўтказган Куадрадо туринликлар сафида қолиши эълон қилинган эди. Аммо унга "Милан" даъвогарлик қилмоқда. Маълумотларга кўра, Куадрадо Милан шаҳри жамоасининг акцияларини сотиб оладиган Хитой компаниясининг биринчи нишонига айланади. Қизил-қоралар Куадрадони мажбурий харид қилиш банди билан, футболчини ижарага олмоқчи. Бунинг барчаси учун "Милан" 30 млн. евро тўлайди.


Эрали Норбеков

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia