Куадрадо мавсум охирида "Ювентус"ни тарк этади
04 май 2023 20:23
Янгиликлар
Куадрадо мавсум охирида "Ювентус"ни тарк этади
Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Хуан Куадрадо катта эҳтимол билан мавсум якунида жамоасини тарк этади.
Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, колумбиялик ҳимоячи клуб унинг муддати тугайдиган шартномасини янгиламаслиги сабабли эркин агент сифатида жамоадан кетади.
34 ёшли футболчи 2015 йилдан буён “Ювентус” сафида тўп тепади. Италия чемпионатининг жорий мавсумида Куадрадо 27 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар