

"Европа чемпионатидан кейин термадаги фаолиятимни якунлаш борасида ўйлаб кўраман. Европа чемпиони сифатида миллий термани тарк этиб, ўзимни қийнамоқчи эмасман.
Бизда бирга бир вазиятларда рақибини ортда қолдира оладиган футболчилар сони анчагина кўпайди. Балки энди голлар учун камроқ паслар керак бўлаётгандир. Аммо гол учун ҳар доим тўпга эгалик қилишинг шарт", - деди Кроос.
29 ёшли Кроос 2010 йилдан буён Германия таркибида ҳаракат қилиб келмоқда. У терма таркибида жаҳон чемпиони ва икки марта Европа чемпионати бронза медали соҳибига айланган.



