Кроос: "Реал"да яна икки йил ўйнайман"

Sherzod Nurmatov
29 май 2022, 19:45
Ярим ҳимоячи Тони Кроос яна икки йил "Реал Мадрид"да қолишини айтди.

32 ёшли германиялик футболчининг фикрича, у фаолиятини Мадрид клубида давом эттиради.

"Реал"да яна икки йил ўйнайман", – деган Кроос журналист Фабрицио Романога.

Кросс 2021/22 йилги мавсумда "Реал" сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг Мадрид клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Кеча, 28 май куни “Реал Мадрид” Чемпионлар Лигаси финалида "Ливерпул"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг 14 карра ғолибига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano