

"Реал" сўнгги йилларда олдинга қадам ташлади. Буни муваффақиятларимиз исботлаб турибди. "Реал"даги фаолиятимдан мамнунман, бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Бирор нимани ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ" - дейди Кроос.
Жорий мавсум Кроос учун Мадрид клуби сафидаги бешинчиси бўлди. Германиялик футболчи мадридликлар сафида кетма-кет уч марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.



