

"AS"нинг бугунги биринчи саҳифаси немис футболчиси билан боғлиқ вазиятга бағишланди.
Тажрибали футболчининг шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига этади ва ҳозирча томонлар ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш борасида келиша олишмаяпти.
Манбанинг таъкидлашича, футболчи мавсум давомида нима қилишни ўйлаб кўради. У клубда қолиши ва футболчилик фаолиятини бутунлай якунлаши мумкин.
32 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


