Кроос: "Бавария"дан "Реал"га ўтиб тўғри қилдим"

Aslanov Jasurbek
13 окт 2014, 11:24
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Бавария"ни тарк этганидан афсусда эмас.

"Нимадур янги нарса қилиш учун имкониятга эга бўлганимдан кўнглим тўлди. "Реал"га ўтганимга кўп бўлмаган бўлсада, тўғри қилдим деб ўйлаяпман. "Бавария"даги узоқ давом этган омадли иштирокимдан кейин, янги чақирув қидираётган эдим. "Реал", "Барселона", "Челси" ва "Бавария" ҳозирда тўртта энг кучли клуб. Роналдуга келадиган бўлсак, айни дамда ундан яхшироғи йўқ. У ботир футболчи" - дейди Кроос.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›