Кристиан Гросс: “Ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка уринамиз”
03 мар 2015 14:33
Янгиликлар
Кристиан Гросс: “Ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка уринамиз”
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Ал-Аҳли” бош мураббийи швейцариялик Кристиан Гросс ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.
- “Насаф”ни атрофлича ўрганиб чиқдик. Эртанги ўйинга жамоамиз 100 фоиз тайёр ва ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Аслида ОЧЛ 1-турида ҳам яхши ўйин кўрсатгандик. Лекин бир очко билан кифояландик. Ўшанда илк дақиқаларданоқ ҳисобни очган бўлсакда кейинчалик бироз бўшашдик натижада ғалабадан маҳрум бўлдик. Бу гал ўша хатоларни такрорламасликка уринамиз. Футболчиларимдан эртанги ўйинда ҳам сермаҳсулликни ва камроқ хато қилишларини кутиб қоламан...
“Насаф” ҳақида у қадар кўп маълумотга эга эмасман. Кўпроқ ўз жамоам ҳақида ўйлаяпман. Эртага ўз майдонимиздаги ўйинда фақат ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз, - дейди Кристиан Гросс.
“Насаф” ҳақида у қадар кўп маълумотга эга эмасман. Кўпроқ ўз жамоам ҳақида ўйлаяпман. Эртага ўз майдонимиздаги ўйинда фақат ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз, - дейди Кристиан Гросс.
Фикрлар