"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди

Mirjalol Normatov
3 окт 2025
Кетма-кет 19 ўйинда мағлуб бўлмаган "Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди.

Кеча Оливер Гласнер жамоаси Конференциялар лигасида "Динамо Киев"ни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди. Шанба куни Лондон клуби "Ливерпуль"ни 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, илк марта АПЛнинг дастлабки 6 турида мағлуб бўлмади.

"Пэлас" айни дамда 12 очко тўплаган ҳолда лига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Якшанба куни жамоа АПЛ 7-турида "Эвертон" майдонига сафар уюштиради.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Opta