"Кристал Пэлас" Ли Чунг Йонгни сотиб олди

Narzulla Saydullayev
3 фев 2015, 11:23
"Кристал Пэлас" январь ойи трансфер бозорининг сўнгги кунида "Болтон"дан Ли Чунг Йонгни сотиб олди.
Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси "бургутлар" билан 3,5 йиллик шартнома тузди. Бироқ Осиё Кубогида олган жароҳати туфайли ҳозирча майдонга туша олмайди.

Ли "Болтон"да 2009 йилдан буён 195та ўйинда иштирок этиб рақиблар дарвозасига 20та гол урди. 26 ёшли ёшли кореялик футболчига бир қатор грандлар қизиқишганди, бироқ турли жароҳатлар боис у ўз салоҳиятини намойиш эта олмаяпти.

Энди Ли Алан Пардью жамоасида ўзини кўрсатишга уриниб кўради. Ярим ҳимоячи Барри Баннан "Пэлас"дан "Болтон"га ўтди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru