

Ҳаваскор-ҳайкалтарош Эмануэль Сантошнинг сўзларига кўра, ҳайкални ясаш учун унда фақат 15 кун бўлган ва уни футболчига қараб эмас, суратлар ёрдамида яратган.
"Криштиану Роналдунинг интернетдаги суратларидан фойдаландим. Уларнинг барини олдимга қўйиб, ўз ишимни бошладим" - дейди ҳайкалтарош.
Сантош ўзи иши борасида салбий фикрлар эшитганини айтди, бироқ унинг сўзларига кўра, ушбу ҳайкал Роналдуга ёққан экан.


