Криштиану Роналдуга оид навбатдаги янгилик

Aslanov Jasurbek
22 дек 2022, 00:47
Ҳужумчи Криштиану Роналду "Ал-Наср" билан шартнома имзолашга ҳозирча рози бўлгани йўқ.

Маълумотларга кўра, 37 ёшли португалиялик ҳали ҳам Европа жамоаларидан таклиф кутмоқда. У яқин кунлар ичида келажаги борасида бир қарорга келади.

Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби Роналду яқинлари билан боғланди ва футболчи билан 2025 йилгача бўлган битим тузишга тайёрлигини маълум қилди.

Криштиану "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano