

«Евро-2016 финалида биз фаворит эмасдик. Французлар бизни осонгина ютамиз деб ўйлашганди.
Финалдаги жароҳат? Мен оёғимни бука олмадим. Бу мен кутган финал эмаслигини тушундим, аммо баҳсни давом эттира олмадим.
Шифокорлар мени текширишганида йиғалардим. Жароҳат жидий бўлишидан қўрқардим. Шифокорлар мени тинчлантиришарди, мен эса йиғлашда давом этардим.
Майамида қизиқ воқеа бўлган. Гризманн ўтирган стол ёнидан ўтиб кетдим. Бир неча дақиқадан кейин у ёнимга келиб кулиб туриб шундай деди: «Сени ёмон кўраман!» – дейди Криштиану Роналду.


