Криштиану Роналду яна қовун туширди
25 янв 2016 18:29
Янгиликлар
Криштиану Роналду яна қовун туширди
Бу унинг жорий мавсумдаги биринчи "қовун тушириши" эмас. У аввалги учрашувлардан ҳам агрессив ҳаракатлар билан рақиб футболчиларига зарба берган.
Роналду бу мавсум Примерода икки маротаба сариқ карточка олди, аммо четлатилгани йўқ. Бу сариқ карточкаларнинг ҳеч бири Криштиану рақибга зарба берган пайтда берилмади. Бундан ташқари, сўнгги бир неча ойда унинг ўзини тутиши жуда шубҳали туйилмоқда.
Кўпчилик аввалига Роналдунинг бу "қилиқлари" Рафаэль Бенитес туфайли деб ўйлаган эди, аммо ҳозирги кунда "Қироллик клуби"ни Зинедин Зидан бошқараётган бўлсада, португалияликнинг агрессив ҳаракатлари тугагани йўқ.
Криштианунинг жорий мавсумдаги беш қўполлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
1. Криштиану Роналду - Дэвид Саймон. Роналду "Лас-Пальмас" ярим ҳимоячиси Дэвид Саймонни оёғига зарба берди (30 октябрь, 2015). Ушбу вазиятда бош ҳакам эътибори тўпга қаратилган эди. (TAS-IX эмас)
2. Криштиану Роналду - Криховяк. "Севилья"га қарш ўйинда Криштиану Криховяк юзига тирсаги билан зарба беришга уринади (7 ноябрь, 2015).
3. Криштиану Роналду - Дани Алвес. "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳсда (0:4) Роналду унинг йўлини тўсишга уринган Дани Алвесга тирсаги билан зарба беради (21 ноябрь, 2015).
4. Криштиану Роналду - Начо Касес. Роналду яна бир бор йўлидаги футболчи, Нача Касесни уриб йиқитди. Бу сафар ушбу вазият "Спортинг" - "Реал" учрашувида содир бўлди (17 январь, 2016). Ўйиндан сўнг Роналду: "Мен бу ишни атайин қилганим йўқ. Агар атайин унга зарба берганимда, Касес ўрнидан турмаган бўлар эди".
5. Криштиану Роналду - Франциско Молинеро. "Бетис" футболчиси Франциско Молинеро Криштиану Роналдунинг қўполлигини "ифлос ҳаракат" деб атади: "Бу ифлос ҳаракат эди, уни майдондан ҳайдаш керак. Мен ҳам бегуноҳ эмасман, аммо футболчи ўзини тута билиши лозим".
Фикрлар