UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  9 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  24 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2

Криштиану Роналду: «Гол уришга интилишим ДНКда бор» Янгиликлар

Криштиану Роналду: «Гол уришга интилишим ДНКда бор»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги «Вольфсбург»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

«Бугун иккитадан кўп гол уришимиз кераклигини билардик. Кўпроқ вазият яратдик ва голлар урдик. Бугун «Реал» майдондаги энг кучли жамоа бўлди.

ЕЧЛдаги ўз рекордимни янгилашни истайман. Хет-трикка эришдим, бироқ у қадар яхши ўйнай олмадим. Бундан ҳам яхшироқ ўйинларим бўлган. Меҳнат қилган инсонга яратган доим ёрдам беради.

Гол уришга интилишим ДНКда бор. Доим клубга ёрдам беришга уринаман. Доим мени танқид қилишади, бунга кўникиб кетганман. Мен 31 ёшдаман, лекин бу ўйинимга таъсир қилмаяпти.

«Атлетико» ёки «Барселона»? Қийин танлов. «Атлетико» ҳимояда яхши ўйнайди, бу жамоага гол уриш қийин. «Барселона» – Европанинг энг кучли клубларидан бири. Мен Португалия клуби «Бенфика»га қарши ўйнашни истардим.

Зидан билан ишлашдан хурсандман. У футболчи бўлганида ўйинларини мароқ билан кузатганман», – дейди Роналду.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика