Криштиану Роналду фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин

Alisher
10 янв 2022, 15:58
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду клубдан кетиши мумкин.

Португалиялик форвард жамоадаги ҳолатдан ва "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидан норози. Роналду ўз агенти Жорже Мендешга вазият ўзгармаган тақдирда, унга янги жамоа топишни буюрди. Мендеш "Барселона"нинг ҳозирги раҳбарияти билан яхши муносабатда ва Роналдуни каталонияликларга таклиф қилишга тайёр. "Барселона" бош мураббийи Хави янги ҳужумчи харид қилишни истаётганини ҳисобга олсак, клуб Роналдунинг номзодини кўриб чиқиши мумкин.

Роналду жорий мавсум АПЛ доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›