Криштиану Роналду: «Бу совринни олиш жуда қийин бўлди»

Narzulla Saydullayev
14 янв 2014, 08:18
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Олтин тўп»ни олган заҳоти ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
«Бўлиб ўтаётганларни таърифлашга тил ожиз. «Реал» ва Португалия терма жамоасидаги барча жамоадошларимга, шу ерга келган оиламга раҳмат. Уларсиз бу совринни юта олмасдим.

Бу соврини яна қўлга киритганимдан жуда хурсандман, сабаби бу жуда қийин бўлди. Хотиним, дўстларим, ўғлим – уларнинг барчаси менга ёрдам беришди. Бу жуда ҳам ҳаяжонли вазият бошқа ҳеч нима дея олмайман», – дейди Роналду ФИФА расмий сайтига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru