

“Биз Уругвайга қараганда яхшироқ ўйин намойиш этдик. Лекин ғалаба чиройли ўйнаганга эмас, кўпроқ гол урган жамоага насиб этади. Чорак финалга чиқишни жуда ҳам истагандик. Шунга яраша ҳаракат ҳам қилдик.
Ўз ўрнида Уругвайни ғалаба билан табриклайман. Умумий олганда, биз мусобақани бошни баланд кўтарган ҳолда тарк этяпмиз. Сардор сифатида терма жамоани майдонга бошлаб тушганимдан фахрланаман. Турнирдан роҳат олдим. Ташкилотчилик ижобий томонлама мени хайрон қолдирди”, – деди Роналду.




