UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  14 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   0 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  2 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  1 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  2 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  3 15:38Роналду – энг яхши!  25 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8

Крис Коулмэн: "Франциядан кетмоқчи эмасмиз" Янгиликлар

Крис Коулмэн: "Франциядан кетмоқчи эмасмиз"

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулмэн Россия билан бўладиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Бошқа терма жамоа ўйини ҳақида танқидларга мен изоҳ бермайман. Россияда яхши жамоа йиғилган. Улар ўз ўйинларини ўзлари топишлари керак. Биз ўзимиз ва ўз ўйинимиз ҳақида қўйғуришимиз лозим. Россиянинг қандай муаммолари борлигига эътибор қаратмаймиз. Бизни жуда қийин ўтадиган баҳс кутиб турибди. Россияга фақат ғалаба керак ва бу нарса ўйинни биз учун янада қийинлаштиради. Танқидларга учраётган жамоа Англиядан очко олди ва кучли Словакияга ютқазганини унутманг.
Кўпчилик бизни Англияга қарши ўйиндаги охирги дақиқаларда мағлубиятга учраганимиз боис тушкун кайфиятда қолишимизни тахмин қилмоқда. Мен бунга қўшилмайман. Ўша ўйинни чуқур таҳлил қилдик ва ҳаракатларимизга танқидий муносабатда бўлдик. Тўпни назорат қилишда бизда муаммолар учраган. Гуруҳдан чиқишимиз учун яхши имкониятга эгамиз. Буни уддаласа бўлади. Эртанги ўйиндаги ҳар қандай натижадан қатъий назар шуни айтишим мумкинки, Уэльс учун Евро-2016 бу охирги бекат эмас. Эртага плей-офф йўлланмасини қўлга киритишимизга умид қиламан. Келажакда бу футболчилардан катта натижалар кутса бўлади. Биз Франциядан кетмоқчи эмасмиз. Тўғри, мусобақа олдидан 4 очко кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлади, дегандим. Аммо ҳозир барча гуруҳларда турлича сценарий. Шу боис бу нарса бошқа гуруҳлардаги натижаларга ҳам боғлиқ. Бизни олдинда 90 дақиқа давом этадиган кескин курашларга бой тўқнашув кутмоқда.

Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика