Крауч: "Челси" чемпион бўлолмайди, чунки..."
06 янв 2019 09:28
Янгиликлар
Крауч: "Челси" чемпион бўлолмайди, чунки..."
“Мавсумни улар жуда яхши бошлашди. Аммо кейинчалик юқори учликдаги жамоа “Челси” билан орадаги фарқни узайтиришда давом этмоқда. “Челси” – “Саутгемптон” (0:0) ўйинини кўра туриб, кейинги йили ҳам бу жамоа чемпионлик учун кураша олармикин, деб ўйлаб қолдим.
“Челси” АПЛда кучли олтиликдаги жамоалар ичида энг кам тўп киритган. 21 учрашувда 38 та гол, бу жуда кам. Ҳимоянинг мустаҳкам бўлиши бу ҳаммаси яхши эканлигини англатмайди. “Челси”га мавсумда давомида 30 та гол ура оладиган футболчи керак. Лондонликлар сафида Ҳарри Кейн, Муҳаммад Салоҳ ёки Агуэро сингари топ ҳужумчи йўқ”, дея Краучнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Mail.
АПЛ 21-туридан кейин “Челси” 44 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасида бормоқда. Сарри шогирдлари пешқадам “Ливерпул”дан 10 очкога ортда қолишмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар