UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  13 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  6 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

“Краснодар” клуби масъуллари ҳамкорликни давом эттиришни таклиф этишди Янгиликлар

“Краснодар” клуби масъуллари ҳамкорликни давом эттиришни таклиф этишди

Теглар :  Краснодар
Айна дамда Россиянинг Краснодар шаҳрида Суперлига матбуот котиблари “Краснодар” футбол клуби билан ҳамкорлик асосида илмий-назарий семинарда иштирок этаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Семинарнинг иккинчи кунида матбуот котиблар бевосита “Краснодар” ҳамда Туланинг “Арсенал” клублари ўртасидаги Премьер-лига учрашувини бевосита стадиондан томоша қилишди ва ушбу учрашувда “Краснодар” клуби томонидан ташкил этилган барча медиа жараёнларни ўрганишди, мазкур жараёнларда бевосита иштирок этишди. Ушбу учрашувда клуб матбуот хизмати томонидан амалда қўлланилган ишлар бўйича катта тажриба орттирилди.


Таъкидлаш лозим, учрашув давомида барча турдаги ОАВ учун клуб томонидан катта шароитлар яратилган ва барча ташкилий ишлар, медиа жараёнлар юқори савияда ташкил этилган. Бу каби учрашувлар ва семинарлар орқали клуб матбуот котиблари ўз тажриба ва малакаларини орттиришлари, тажрибаларини чемпионат учрашувларида амалда қўллашлари мумкин.


Ушбу семинар давомида “Краснодар” футбол клуби масъуллари кейинчалик ҳам бу каби семинар ва учрашувлар ташкил этиш мақсадида ЎзПФЛ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдиришди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика