

Бразилиялик футболчи Рио-де-Жанейрога 20 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди.
Ярим ҳимоячининг сурати ва қўллаб-қувватлаш хабари туширилган қадоқ ичига озуқа ва гигиена воситалари жойланган.

"Мен бошқаларга ёрдам бера олдаиган шароитда бўлганим учун Худодан миннатдорман. Муҳтожларга ёрдам бериш орқали яхшироқ дунё учун пойдевор қурамиз. Бунга ҳар ким ўз ҳиссасини қўшмоғи керак", – дейди Коутиньо.



