Коутиньо "Лацио"га таклиф қилинди. "Барселона" ўйинчини ижарага бермоқчи ва маошининг бир қисмини тўлашга тайёр

Alisher
14 авг 2021, 14:30
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо клубини ўзгартириши мумкин.

Бразилиялик футболчининг хизматлари Римнинг "Лацио" клубига таклиф қилинди.

"Кўк-анорранглилар" 29 ёшли футболчини ижарага бермоқчи ва маошининг катта қисмини тўлашга тайёр.

Қайд этиш керакки, Рим клуби "Барселона" Коутиньонинг маошининг қисмини ўз бўйнига олса ҳам, ушбу трансферни амалга ошириши қийин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: corrieredellosport.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›