UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  0 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  28 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Коста-Рика бош мураббийи: "Мундиал учун таркибга хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам кира олмаслиги мумкин" Янгиликлар

Коста-Рика бош мураббийи: "Мундиал учун таркибга хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам кира олмаслиги мумкин"

Жанубий Корея ҳамад Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан (2:2) сўнг меҳмонлар устози Луис Фернандо Суарес ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Бу биз учун муҳим баҳс эди, чунки Қатардаги ЖЧга оз вақт қолди. Жамоам яхши ўйин кўрсатди. Дастлабки дақиқаларда қийналдик, бироқ иккита гол уриб, қониқарли натижа қайд этдик. Бу учрашув орқали жамоамнинг камчиликларини кўриб олдим. Янгиларни синовдан ўтказдим ва улар ўзини яхши томондан кўрсатишди.

Ҳар бир вазиятда ғолиб чиқишга ҳаракат қилдик. Мақсадимиз - дастлабки 20 дақиқада ҳимояда ишончли ўйнаб, қолган вақт давомида тартибли ўйин кўрсатиш эди. Жоэл Кэмпбеллни қўрқмасдан фойдали ҳужумчи дея оламан, унинг ҳаракатлари мени хурсанд қилди. Иккита гол ура олганимиздан мамнунман.

Ёшларимизнинг ўйинига ижобий баҳо бераман. ЖЧга 26 футболчини олиб кетиш керак, шу сабабли асосий таркибга туша олмаганлар ҳам яхши формада бўлиши керак. Шундай ўйинларда ёшларни ишга солсак ЖЧда осонроқ бўлади.

Қатардаги ЖЧ учун якуний таркиб? Бу ҳақида гапиришга эрта. Футболчилар билан яқиндан танишиб олганман, аммо улар мундиал олдидан яхши формада бўлишадими? Хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам таркибга кирмай қолиши мумкин" - дейди Коста-Рика терма жамоаси бош мураббий Луис Фернандо Суарес.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика