Косово ва Лихтенштейн клублари илк бор еврокубок гуруҳ босқичида ўйнайди. Улардан бири 2-дивизион вакили
26 авг 2022 10:00
Янгиликлар
Косово ва Лихтенштейн клублари илк бор еврокубок гуруҳ босқичида ўйнайди. Улардан бири 2-дивизион вакили
Конференциялар Лигаси саралашида катта сенсация рўй берди.
Лихтенштейннинг “Вадуц” жамоаси плей-оффда минтақанинг таниқли клубларидан бири бўлган “Рапид” (Австрия)ни икки ўйин натижасига (1:0, 1:1) кўра енгиб, гуруҳ босқичига йўл олди.
Қизиғи, “Вадуц” Швейцария 2-дивизиони вакили ҳисобланади. Бу Лихтенштейндан еврокубокларда қатнашаётган ягона иштирокчидир.
Косовонинг “Балкани” жамоаси эса “Шкупи” (Македония)ни саралашда қолдириб кетди. Шу тариқа, еврокубоклар тарихида илк бор гуруҳ босқичида Лихтенштейн ва Косово клублари иштирок этади.
Конференциялар Лигаси 2022/23 йилги мавсум финал раундига қуръа ташлаш маросими бугун бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар