UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   1 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  1 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  14

Космин Оларио: "Ҳали ҳам 3та жамоада кейинги босқичга йўл олиш учун имконият бор" Янгиликлар

Космин Оларио: "Ҳали ҳам 3та жамоада кейинги босқичга йўл олиш учун имконият бор"

"Насаф" ҳамда "Шаржа" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 4-тур ўйинидан (1:1) сўнг меҳмон жамоа устози Космин Оларио матбуот анжуманида иштирок этди.

Космин Оларио: "Бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтман. Шунча муаммолар, жароҳатлар бўлишига қарамай, позитив натижага эришдик. "Насаф"ни гуруҳдаги энг кучли жамоа деб биламан. Бундай қийин баҳсда дуранг қайд этиш - ёмон натижа эмас."

- "Шаржа"нинг таркиби "Насаф"никига нисбатан қимматроқ. Бугунги дуранг ғалабага тенгми?

- Эсингизда бўлса, "Насаф" "Ал Садд"ни ютди. Қатар клубининг таркиби ҳам Қарши клубиникидан кимматроқ, лекин футболда номлар эмас, жамоа қандай ўйнаши муҳим. Таркибимиз тўлиқ бўлганида, натижа бошқача бўларди.

- Муса Марега ва Себастян Тальябулардан бугун биринчисини танладингиз?

- Иккала ҳужумчимизнинг савияси бир хил. Бугун прессинг уюштирадиган ўйин қуришни режа қилиб, Марегани танладик.

- Халқаро ўйинларда ўйинни чўзиш эвазига натижага эришишга қандай қарайсиз?

- Бундай ҳолат ҳаммада учраб туради. Вазият шунга мажбур қилиши мумкин.

- "Насаф" Шаржа ва Қаршида пенальтидан фойдалана олмади. Мутахассис сифатида бу вазиятга қандай қарайсиз?

- Бу ўйиннинг бир қисми. Бунақаси бўлиб туради, пенальти урилмаслигида дарвозабоннинг роли ҳам бўлади. Посбонлар рақиб футболчиларининг жарима зарбаларини ўрганиб чиқишади. "Насаф" ҳужумкор ўйин кўрсатадиган жамоа бўлгани учун бизга қарши иккита баҳсда иккита пенальти тепди.

- "Насаф"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз.

- Ҳали ҳам 3та жамоада кейинги босқичга йўл олиш учун имконият бор. Фарқ катта эмас.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика