UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  4 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4

Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз! Янгиликлар

Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз!

Бироз аввал Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг телеграм каналида хабар чиқди:

"Хабарингиз бор, ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ЎФА ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттириб, "Андижон", "Андижанка" вакиллари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинди.

ЎФА ишчи гуруҳи Андижон шаҳрида жойлашган "Бобур арена" ўйингоҳининг ҳозирги ҳолати билан ҳам танишиб чиқди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Андижон шаҳар Бўстон даҳасида жойлашган вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳудудида қурилаётган 60 ўринли ўқув-йиғин базаси билан яқиндан танишди. Андижон футбол ассоциацияси фаолияти ўрганилди ва ушбу ташкилотда меҳнат қилаётган ходимлар билан суҳбат уюштирилди".

Рости, бу хабарни ўқидим. Лекин, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай аросатдаман. Майли, олдинги гапларни унутамиз. Ҳозир эътиборимни тортган жиҳатлар ҳақида сизга ҳам маълумот бераман.

1. Эмишки, ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигасида иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил қилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб бораётган экан. Бу нима, кимдир тушунтириб бероладими? Наҳот, шундай табаррук ташкилотдагилар футболдаги коррупцияни шу йўл билан тугата олишларига ишонишади?

Агар ҳақиқатан ҳам улар шу усул фойда қилишига ишонадиган даражада соддадил бўлишса, чин кўнгилдан битта маслаҳат бераман: коррупцияга қарши давра суҳбатлари билан эмас, айбдорларни жазолаш билан курашилади! (адашмасам, келишилган ўйинларда иштирок этган клублар ҳали жазоланмади)

2. ЎФА ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттириб, "Андижон", "Андижанка" вакиллари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этибди. Таклиф: шу мавзуда журналистлар билан ҳам давра суҳбати уюштириб, етарлича маълумот берилсин, саволларимизга жавоб топайлик. Ўзимизга савол беришдан чарчадик-да. Илтимос! 

3. Яна, суҳбат давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинибди. Баракатопкурлар, ОАВ учун ҳам очилайлик. Сарҳисоб-у режалардан аввало халқ хабар топиши керак. Янглишмасам, халқ тўлаган солиқлар ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотда ишлаяпсизлар?

Албатта, ЎФА масьуллари футболни тозалаш учун олиб бораётган ишларини инкор қила олмаймиз. Лекин, ташкилотнинг ичкарига ёпилиб олгани, ОАВга жавоб қайтармаётгани амалга ошираётган ҳамма ишини йўқдек кўрсатяпти. Тушунинглар ахир, 21-асрнинг 21-йилида яшаяпмиз...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика