UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  0 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  1 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  6

Кореяликлар рақибни чалғитиш учун рақамларни алмаштиришди Янгиликлар

Кореяликлар рақибни чалғитиш учун рақамларни алмаштиришди

Теглар :  ЖЧ-2018Син Тхе Ён
Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Син Тхе Ён турнир бошланишидан аввал рақибнинг унинг жамоасига бераётган эътиборидан ҳавотирланди.

Тактика ва футболчилар жойини сир сақлаш учун мураббийлар штаби айёрликка қўл урди.

Кореялик футболчилар очиқ машғулотда рақамсиз қора либосларда шуғулланишди.

Син Тхе Ённинг фикрича, айғоқчилар унинг ғояларини била олишмайди - улар жанубий кореялик футболчиларни ажрата олишмайди.

"Жамоамиз хотиржам. Агар ўйлаганимизни амалга ошира олсак, натижага эришамиз!

Барча мураббийлар рақиб уларнинг жамоасини кузатаётгани ҳақида ўйласа керак.

Жанубий Корея терма жамоаси футболчиларининг либосида тўрт хил рақам. Бу шведларни чалғитиш учун. Атайин формадаги рақамларни алмаштирдик - европаликлар кореялик ўйинчиларни ажратиши қийин. Бундан фойдаланишга уриндик.

Эртага Швеция сафида ким майдонга тушишини биламиз. Швеция эса Корея таркибида кимлар ўйнашидан бехабар".

Жанубий кореяликларнинг ҳавотири бекор эмас экан. Швеция терма жамоаси бош мураббийи ассистентларидан бири Лассе Якобссон Осиё жамоасини Австриядаги йиғиндан бери кузатиб юргани маълум бўлди.

Бироқ шведлар устози Янне Андерссон тезда уни оқлади: "Лассе Жанубий Корея тактикасини ўрганиш билан шуғулланди. У машғулот ёпиқ эканлигини билмаган. Буни нотўғри тушунганлардан узр сўрайман".

Шведлар ЖЧ-2018дан олдин психолог билан ишлагани аниқланди. Бироқ бош мураббийнинг сўзларига кўра, у спорт масалалари бўйича маслаҳатчи экан.

Биринчи ўйин натижасига кўра, шведларнинг тайёргарлиги фойдалироқ бўлиб чиқди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика