UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  3 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  7 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  18

Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидаги иштирокини анча барвақт тугатди.

Биз шу пайтгача иккинчи босқичдан деярли қийналмай ўтиб келгандик. Лекин бу сафар ўхшамади. Гуруҳ ўйинларини Саудия Арабистонидан сўнг иккинчи ўринда тугатган бўлсак-да, учинчи раундга йўл олиш учун бу етарли бўлмади. Натижада бош мураббий Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. 

Аслида шундай бўлиши кутилган ҳол эди, чунки одатда терма жамоа ўз олдига қўйилган миссияни бажара олмаса, биринчи навбатда мураббий ишдан кетади. Энди бўлса бош жамоамизни ким бошқаради деган савол кун тартибида турибди.

Телеграм каналимизга "Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши керак?" сарлавҳали сўровнома қўйгандик. Ўтган вақт давомида 14 мингдан зиёд мухлис сўровда қатнашиб, ўзларига маъқул вариантни танлашган. 

Сўровнома қатнашчиларининг деярли ярми, яъни 46 фоизи "Бизга европалик мураббий керак" вариантида тўхталган. Мураббийлар орасида энг кўп овоз йиғган Рўзиқул Бердиев бўлди. "Насаф" устози бу борада 29 фоиз овоз тўплади. Қуйидаги суратда сўровнома натижаларини келтириб ўтилган. Ким янги бош мураббийи бўлишини эса ЎФА ҳал қилади.

 

Навбатдаги бош мураббий ўзимиздан бўладими ёки четданми, буни яқин бир-бир ярим ой ичида билиб олсак ажаб эмас.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика