UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   3 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  11 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  44 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18

Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидаги иштирокини анча барвақт тугатди.

Биз шу пайтгача иккинчи босқичдан деярли қийналмай ўтиб келгандик. Лекин бу сафар ўхшамади. Гуруҳ ўйинларини Саудия Арабистонидан сўнг иккинчи ўринда тугатган бўлсак-да, учинчи раундга йўл олиш учун бу етарли бўлмади. Натижада бош мураббий Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. 

Аслида шундай бўлиши кутилган ҳол эди, чунки одатда терма жамоа ўз олдига қўйилган миссияни бажара олмаса, биринчи навбатда мураббий ишдан кетади. Энди бўлса бош жамоамизни ким бошқаради деган савол кун тартибида турибди.

Телеграм каналимизга "Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши керак?" сарлавҳали сўровнома қўйгандик. Ўтган вақт давомида 14 мингдан зиёд мухлис сўровда қатнашиб, ўзларига маъқул вариантни танлашган. 

Сўровнома қатнашчиларининг деярли ярми, яъни 46 фоизи "Бизга европалик мураббий керак" вариантида тўхталган. Мураббийлар орасида энг кўп овоз йиғган Рўзиқул Бердиев бўлди. "Насаф" устози бу борада 29 фоиз овоз тўплади. Қуйидаги суратда сўровнома натижаларини келтириб ўтилган. Ким янги бош мураббийи бўлишини эса ЎФА ҳал қилади.

 

Навбатдаги бош мураббий ўзимиздан бўладими ёки четданми, буни яқин бир-бир ярим ой ичида билиб олсак ажаб эмас.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика