

"Football Italia" хабарига кўра, "бўрилар" раҳбарияти жамоанинг натижаларидан мамнун эмас ва улар бош мураббийга яқинлашиб келаётган ўйинларда имконият тақдим қилишмоқчи эмас.
Ди Франческо 2017 йилда "Рома" бошқарувини ўз қўлига олганди. Унинг қўл остида жамоа бирорта совринга эга чиқмади. Шунингдек, "Рома" А Сериянинг 9 туридан 14 очко билан 6-ўринда кетмоқда.
Ҳозирда "Рома" бош мураббийлигига Антонио Контенинг номзоди илгари сурилмоқда. Олдинроқ италиялик мутахассис "Реал"да иш бошлаши мумкинлиги айтилганди.



