Конте: "Ювентус" ҳеч нарса яратмади. Хандановичнинг сейвлар қилганини эслай олмайман"
03 фев 2021 09:38
Янгиликлар
Конте: "Ювентус" ҳеч нарса яратмади. Хандановичнинг сейвлар қилганини эслай олмайман"
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте Италия Кубоги ярим финали доирасидаги "Ювентус" (1:2)га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Аслида, биз барчасини ўзимиз қилдик. "Ювентус" бизнинг икки қўпол хатомиздан фойдаланди. Биз кўп вазиятлар яратдик ва шавқатсиз бўлишимиз керак эди. "Ювентус"дек жамоага қарши ўйинда бундай имкониятлардан фойдаланиш керак.
Ўйин ажойиб ўтди, фақатгина натижа салбий. Бу бизни хафа қилмоқда, сабаби биз бундан кўпроғига лойиқ эдик.
"Ювентус" деярли ҳеч нарса яратмади - мен Хандановичнинг сейвлар қилганини эслай олмайман. Агар иккита хатомиз бўлмаганида...", - дейди Конте.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар